Мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ

    Таълим 20 декабр 2021 4275

    Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларига Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини маълум қилади.

    Умумтаълим мактаблари ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмаслиги билдирилади.

    Шу билан бирга мактабларда пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмаслиги эслатилади.

    Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига татбиқ этилганлиги маълум қилинади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.