Мактабларни интернетга улаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

    Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Нью Йорк шаҳрида ўтказилган Таълимни трансформация қилиш саммитида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

    Тадбир давомида инклюзив, адолатли, хавфсиз ва соғлом муҳитли мактаблар; ҳаёт, иш ва барқарор ривожланиш учун зарур билим ва кўникмалар; ўқитувчилар, ўқитиш ва ўқитиш усуллари; рақамли таълим ва трансформация; таълимни молиялаштириш каби йўналишлар бўйича халқаро ташкилотлар ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокаралар ташкил этилмоқда.

    Саммитда тематик ҳаракат йўналишлари билан боғлиқ ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича 45 та сессия ташкил этилди.

    Хусусан, “GIGA ташаббуси: рақамли алоқалар орқали таълимни трансформация қилиш” сессиясида таълим трансформациясида мактабларни интернетга уларнинг долзарблиги ва ўрни юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Ушбу тадбир 2030 йилга қадар барча таълим муассасаларини хавфсиз ва арзон интернет билан таъминлаш орқали Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича яқин истиқболда амалга ошириладиган мақсад ва вазифаларни белгилаш имконини берди.

    GIGA ташаббусини қўллаб-қувватлаётган 19 та давлат, хусусан, Ўзбекистон ҳам барча мактабларни интернетга улашга ваъда берган. Саммитда иштирок этаётган Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев Ўзбекистоннинг таълим муассасаларини интернетга улашдаги тажрибаси билан ўртоқлашиш учун маърузачи сифатида сўзга чиқди.

    ЮНИСEФ ижрочи директори ўринбосари Фаяз Кинг Ўзбекистон ҳукуматининг барча мактабларни интернетга улаш борасидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этар экан, ушбу тажрибани барча йиғилганларга намуна сифатида кўрсатди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил охирига қадар барча мактабларни оптик толали интернетга улаш вазифаси қўйилган. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича 2018 йилда Ўзбекистондаги мактабларнинг атиги 7 фоизи интернетга уланган бўлса, бугун юқори тезликдаги интернетга уланган мактаблар сони 92 фоизга етди. Бу жараёнда ҳар бир мактаб учун интернет тезлиги камида 10 Мбит/с ни ташкил этмоқда.

    Шу билан биргаликда мактабларни замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги икки йил ичида 10 000 дан ортиқ мактабларга интернетга уланиш учун тахминан 20 000 километр оптик толали кабель ётқизилди.

    Ўзбекистон Марказий Осиёда бутун мамлакат бўйлаб реал вақтда мониторингни амалга оширган биринчи давлат ҳисобланади.

    Хусусан, Халқ таълими вазирлиги ва ЮНИСEФ ҳамкорлигида аксарият мактаблар GIGA нинг мактаблар жойлашган ўринларни хариталаш ташаббуси доирасида зарур ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, вазирлик томонидан мактаблардаги интернет сифати реал вақт режимида кузатиб борилади, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates