Малайзия Ўзбекистонга зиёрат саёҳатларини ташкил этишга қизиқиш билдирди

    Туризм 31 январ 2023 1764

    Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов Малайзиянинг Перлис штати администрацияси раҳбари Моҳд Шукри Рамли ҳамда унинг ўринбосари Ҳаснол Зам Зам Аҳмад билан учрашув ўтказди.

    Унда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг кўп асрлик ислом мероси зиёрат туризмини ривожлантиришда катта истиқболларга эга. Қолаверса, бугунги кунда Самарқанд дунёга ҳар томонлама очиляпти, унинг дунёга машҳур зиёратгоҳ ва қадамжолари сайёҳларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

    Шунингдек, Самарқанднинг 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти эканлиги ва UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясига мезбонлик қилиши Самарқанднинг халқаро миқёсдаги нуфузи янада ортиб бораётганидан далолат беради.

    Қайд этиш жоизки, Самарқанд вилояти ҳудудида Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий, Махдуми Аъзам каби мусулмон оламининг таниқли олимлари яшаб ижод қилган, уларнинг зиёратгоҳ комплекслари зиёрат туризмини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

    Маълумот учун, зиёрат туризми соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилоятининг бир гуруҳ вакиллари айни пайтда Ўзбекистонга махсус зиёрат саёҳатларини ташкил этиш бўйича Малайзияда музокаралар олиб боряпти, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates