Мамлакатимиз ёшлари энди ЕХҲТ академиясида ўқийди

    Таълим 22 август 2024 454

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен билан учрашди.

    Учрашувда мамлакатимиз аҳолисининг 60 % ни ташкил этувчи ёшларнинг мамлакатимиз учун юқори потенциали эканлиги эътироф этилиб, ўзбек ёшларини Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида жойлашган ЕХҲТ академиясига жалб этиш масаласи муҳокама этилди.

    Томонлар университетлараро ҳамкорликлар, талабалар орасида қонун устуворлигини тарғиб қилиш, мамлакатимизда октябрь ойида ўтказиладиган парламент сайловлари, ҳудудий муаммолар масалаларида ҳамкорликдаги ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди.

    – ЕХҲТ Ўзбекистон ҳукуматини барча ташаббусларида қўллаб-қувватлашга тайёр, – деди Антти Карттунен.

    Учрашув якунларига кўра томонлар биргаликдаги амалий ишларни давом эттиришга келишдилар, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates