Маниш Прабҳат Ўзбекистондаги миссиясини якунлади. У нималарни эътироф этди?

    Қувонарлиси, Маниш Прабҳат анжуман давомида мамлакатимиз ОАВ вакилларига ўзининг фаолиятини мунтазам ёритиб тургани, самимий ҳамкорлик учун қайта-қайта миннатдорлик билдирди.

    Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабҳатнинг мамлакатимиздаги миссияси якунланди. Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида элчи жаноблари Ҳиндистон билан муносатларининг энг ёрқин қирраларини таҳлил қилиб, иқтисодий, маданий, ҳарбий, туризм, таълим техника соҳасидаги ҳамкорликларга алоҳида тўхталди.

    Эндиги фаолиятини Копенгагенда давом эттирадиган Маниш Прабҳат Ўзбекистодаги фаолиятининг энг ёдда қоларли воқеликлари орасида Наврўз байрами, сумалакни ўзгача ҳурмат билан таърифлади. У Ўзбекистоннинг Наврўзи, сумалаги бутунлай бошқача экани, одамларнинг миллийликка ҳурмати, жипслигини оширадиган бу байрамни кўриш насиб қилганидан хурсандлигини айтди. Шунингдек, у мамлакатимизда фаолият юритар экан, ҳеч қандай қийинчиликка дучор бўлмагани, кейинги фаолиятида ҳам Ўзбекистондагидек муносабатни истаётганини ҳам яширмади.

    Қувонарлиси, Маниш Прабҳат анжуман давомида мамлакатимиз ОАВ вакилларига ўзининг фаолиятини мунтазам ёритиб тургани, самимий ҳамкорлик учун қайта-қайта миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида журналистлар ҳам элчининг ОАВ вакилларига ғоят очиқлиги, яқинлигини эътироф этиб, кейинги фаолиятида муваффақиятлар тиладилар.

    Муножат Мўминова,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates