Мақсад, шижоат, фидойилик ва жасорат керак!

    Давлатимиз раҳбари 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ зиёлилар ва ўқитувчилар билан учрашувда Бухоро вилоятининг Қоракўл мактабида йўлга қўйилган таълим методикасини, ушбу таълим маскани эришаётган катта ютуқларни эътироф этиб, ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан мана шундай мактаб яратиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаган эди.

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ зиёлилар ва ўқитувчилар билан учрашувда Бухоро вилоятининг Қоракўл мактабида йўлга қўйилган таълим методикасини, ушбу таълим маскани эришаётган катта ютуқларни эътироф этиб, ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан мана шундай мактаб яратиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаган эди.

    Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг ташаббуси билан Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Қоракўл туманида бўлиб, Оҳангарон шаҳрида ҳам Қоракўл мактаби ташкил этиш тўғрисида келишиб олишган эди.

    Бугун Қоракўл мактаби директори Тимур Рўзиев раҳбарлигидаги делегация Оҳангарон шаҳрига келиб, ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Оҳангарон, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари, Оҳангарон тумани педагоглари иштирок этишди.

    Самимий суҳбатлар давомида Тимур Рўзиев Қоракўл мактабининг ташкил этилиш тарихи, ўқитиш методикаси, ўқувчиларнинг эришган ютуқлари тўғрисида ҳамкасбларига сўзлаб берди.

    -Жорий йилда юз фоиз ўқувчиларимиз талаба бўлди. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ,дейди Т. Рўзиев. - Негаки мактабимизда «Бир соат ўтилган сифатсиз дарс келажакка қилинган хиёнатдир» деган шиорга амал қилинади. Биз ота-она-маҳалла-мактаб ҳамкорлигини изчил йўлга қўйганмиз. Ҳар ҳафта бу учлик иштирокида ютуқларимиз, камчиликларимизни муҳокама қилиб оламиз. Қайси болада бўшлиқ сезилса, у билан индивидуал шуғулланамиз. Мактабимизда алоҳида қутича ташкил этилган. Ҳар бир ўқитувчи таълим жараёнини ташкил этиш, ўқувчиларни қизиқтириш борасидаги таклиф ва эътирозларини ёзиб шу қутичага ташлайди. Биз ҳар ҳафта уларни ўрганамиз. Натижа ўз-ўзидан келмайди. Бунинг учун мақсад, шижоат, фидойилик ва жасорат керак. Мен бугун педагогларнинг кўзида ўша ўтни кўряпман. Тошкент вилоятида албатта ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Бу йўлда биз ҳамкорлик ва кўмакка тайёрмиз.

    Шунингдек, учрашувда Қоракўл мактаби ҳаётидан тайёрланган видеоролик ҳам иштирокчиларга намойиш қилинди.

    Очиқ мулоқотда ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир якунида меҳмонларга Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

    Шу куни Оҳангарон шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб учун мўлжалланган бино ўрганилиб, илк режалар белгилаб олинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates