1919 йилда ташкил этилган Marafie Group Форбес журналининг «Топ 100 араб оилавий бизнеси» рўйхатига киритилган. Асосан савдо, қурилиш, ишлаб чиқариш ва дизайн соҳаларида иш олиб боради. 30 та компанияни ўз ичига олади ва 300 дан ортиқ брендларга эга. Ходимлар сони 1 500 кишидан ошади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаган Қувайт томони қишлоқ хўжалиги соҳасида тақдим этилган йирик лойиҳа ташаббусларини амалга оширишда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Абдулҳаким Маърафи қурилиш, банк, туризм, хизмат кўрсатиш соҳаларида катта салоҳият мавжудлигини қайд этиб, компания янги инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.