Томонлар энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёни ҳамда 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Дастур доирасида яшил энергетика, сув таъминоти, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва инфратузилмавий ривожланиш каби жами 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳанинг молиялаштирилиши назарда тутилган.
Сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган АИИБ Бошқарувчилар Кенгашининг 9 йиллик йиғилишига тайёргарликнинг боришини муҳокама этишга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳозирги кунда банк иштирокида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация, энергетика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби тармоқларда умумий қиймати 2,57 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга ошириляпти.