Америка компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этишга жалб этиш масалалари кўриб чиқилди

    Жорий йил 24 апрелда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Юта штати Сенати президенти Стюарт Адамс ва The Stirling Foundation президенти Милес Хансен бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Юта штати ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар Америка компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этиш истиқболларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон саноати, энергетика, ахборот технологиялари, молия сектори каби соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш, Америка компанияларини Ўзбекистон бозорига жалб этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар.

    Жамғарма президенти М. Хансен 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, мактабларни компьютерлар билан таъминлаш, инглиз тилини ўқитишни ташкил этиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус мактабларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга қизиқиш билдирган, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates