Марбург вируси қурбонлари сони ортмоқда

    Жорий йил февраль ойида Экваториал Гвинеяда илк бор аниқланган Марбург вируси тўққиз кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу ерда эпидемия оқибатида беморлар сони яна тўққиз нафарга кўпайиб, етти киши ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.

    “Янги ҳолатлар бир-биридан 150 км масофада жойлашган учта вилоятда рўйхатга олинган, – дейди ЖССТ раҳбари. – Бу – вирус анча кенг миқёсда тарқалаётганини англатади”.

    Шунингдек, ушбу хавфли касаллик Шарқий Африка минтақасида жойлашган Танзания давлатининг саккиз фуқаросида ҳам қайд этилди. Улардан беш нафари вафот этди. Бу ҳолатларнинг барчаси республиканинг бир вилоятида аниқланган.

    Ҳозир уч нафар бемор шифохонада. Улардан бир нафари — тиббиёт ходими. Шунингдек, яна бир шифокор вафот этган.

    Т. Гебрейесуснинг таъкидлашича, ЖССТ экспертлари тўртта вакцинага доир маълумотларни кўриб чиқди. Уларнинг синов протоколлари тайёр.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. У кўршапалаклардан ҳамда инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали фаол тарқалади.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates