Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Манавият ва марифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 3-15 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида «ТАМАДДУН, МАДАНИЯТ ВА МАРИФАТ» мавзусида «Марифат карвони» лойиҳаси ташкил этилади.
Лойиҳа доирасида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистонда маънавий, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари» мавзусида зиёлилар форуми, «Янги Ўзбекистон – ислоҳотлар фалсафаси» номли анжуман, илғор, фаол йигит-қизлар иштирокида «Замонавий ёшлар – тараққиёт драйвери» мавзусида илм-фан ва инновацияларга бағишланган маҳорат дарслари, шунингдек, «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» китоб-албоми тақдимоти каби турли тадбирлар ўтказилиши кутиляпти.