“Оталар сўзи”га сценарий ёзиб берувчи яна бир ижодкор кашф этилди

    Навоий шаҳридаги маҳаллаларда фуқаролар ҳолидан хабар олган “Маданият карвони” аъзолари “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдували Носиров хонадонида бўлди.

    Узоқ йиллар радио ва телевидениеда хизмат қилган, ўзининг самарали ижоди, ўнлаб китоблари билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган хонадон соҳиби элимиз суйган санъаткорларнинг ташрифидан чексиз фахр ва қувонч туйганини яшириб ўтирмади.

    Мезбон билан суҳбат самимий ва қизғин кечди. Ўтганлар хотирланди, ижод ва санъатдан сўз юритилди. А.Носиров ҳаёти ва ижодидан таъсирланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Баҳодир Нишонов унга “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телелойиҳаси учун сценарийлар ёзиб беришни таклиф қилди. Таклифни мамнуният билан қабул қилган ижодкор энг таъсирли ва ибратли ҳикоялар ёзиб беришга ваъда берди.