Форум давомида 100 га яқин тарғиботчига нотиқлик, педагогик, психологик салоҳиятини ошириш, шунингдек, уларнинг ўқувчи-ёшлар орасида ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил қилинди ва “Маънавият, замонавий тарбия услублари ва аудитория билан ишлашда психологик ёндашиш”, “Омма билан ишлашнинг янгича усул ва методлари, тарғиботчиларнинг нотиқлик маҳорати” мавзулари юзасидан ёш тарғиботчилар билан маъруза қилинди ва илмий-амалий мунозаралар ўтказилди.
Шунингдек, зиёлилар “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китоби ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Китобга маънавият ва маърифат йўналишига оид 1000 дан ортиқ атама ва тушунчалар изоҳи киритилгани, луғатни тузиш ва унга тартиб беришда сўз, атама ва ибораларни шарҳлашда концептуал-назарий фикрлар, таъриф ва хулосалар асос қилиб олинганини билдирилди.