Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг устав фонди ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларга, Марказий банкнинг кўрсатмаларига ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилишига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилмагани учун 7 та микромолия ташкилоти, 2 та тўлов тизими операторлари ва 27 та тижорат банклари огоҳлантирилди.
Қуёш панеллари ўрнатганларга 10 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган
Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 6 536 нафар жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 10 млрд 563 млн сўм (10 миллион 563 минг 890 кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олди.