Россия Давлат Думаси депутати доллар курсининг ошишида мигрантларни айблади

    Давлат Думаси депутати Матвеев: мигрантлар валютага бўлган талабни ва доллар курсининг ўсишини рағбатлантирмоқда.

    Мигрантлар Россияда ишлаб топган маблағларини ўз ватанларига олиб чиқиб, валютага бўлган талаб ва доллар курсининг ўсишини сунъий равишда рағбатлантирмоқда, дейди Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев. У ўзининг Telegram-каналида Россия иқтисодиётидан мигрантларнинг ўз давлатларига пул ўтказмалари кўламидан хавотир билдирди. Унга кўра, бу миқдорлар валюта бозорига сезиларли таъсир кўрсатади ва рубль курсини заифлаштиради.

    “Қўшимча тарзда айтиш керакки, “дўстона” деб аталадиган деярли барча МДҲ давлатлари Россия банклари ва МИР карталарига қарши санкциялар киритган, яъни бу мамлакатларга Россиядан рубль ўтказиш қийин. Шунинг учун мигрантлар валютани нақд сотиб олиб, мамлакатдан олиб чиқиб кетишади”, дея таъкидлади Матвеев.

    Аввалроқ, 2024 йил бошидан буён бир миллион мигрант Россияни тарк этгани маълум бўлган эди. Қайд этилишича, мамлакатни тарк этган муҳожирлар қайтишдан ўзини тияяпти. Шу билан бирга, уларнинг ишлаб чиқариш соҳасида йил давомида ўртача даромадлари 105 минг рублдан 150 минг рублгача бўлган, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates