Банкларда эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олишда муаммо борми?

    Молия 12 декабр 2024 781

    Марказий банк бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаганини маълум қилди.

    Марказий банки ҳозирги кунда республика ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилди.

    Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

    Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

    "Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин" — дейилади хабарда.

    Ўз навбатда, Марказий банк бу борада вазиятни доимий равишда кузатиб боришини маълум қилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates