Марказий банк еттита банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади

    Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг октябрь ойидаги йиғилишларида 32 та масала кўрилди.

    Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

    Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

    Шунингдек, 2 та тўлов ташкилоти ва 2 та тўлов тизими оператори томонидан тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талаблар бажарилмагани ҳамда 4 та тижорат банкида хавфсизликни таъминлаш ва автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотларни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда хатоликларга йўл қўйилгани сабабли уларга нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

    Бундан ташқари, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир масалалар кўрилди.

    Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, шунингдек, тижорат банклари ва микромолия ташкилотида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates