Марказий банкда АҚШнинг CLDP вакиллари билан учрашув ўтказилди

    Марказий банкда АҚШ Савдо вазирлигининг Савдо ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқот чоғида Марказий банкнинг «CERT-CBU» киберхавфсизлик маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида дастурий ва техник ечимларни жорий қилиш, банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун антифрод тизимларини йўлга қўйиш ҳамда мобиль иловалар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон бозорига янги тўлов тизимларини интеграция қилиш, бунинг учун миллий ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасида олиб борилган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

    Учрашув якунида киберхавфсизлик соҳасида кадрларни етиштириш ва малакасини ошириш, молиявий технологиялар, хавфсиз тўлов тизимлари борасида онлайн тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates