Учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо марказий банклар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Шунингдек, тадбир давомида Озарбайжон Марказий банки раиси Талех Кязимов, Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов ва Туркия Марказий банки раиси Фатих Карахан билан икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва келаси даврлар учун ўтказиладиган қўшма тадбирлар муҳокама этилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.