Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсатини давом эттирилиб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантирилади

    Ҳукумат 27 апрел 2023 960

    Президент Марказий Осиёда яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар билан фаол ишланаётганини таъкидлади.

    Ушбу мақсадларда қўшма инвестиция фондлари ташкил қилиниб, саноат, энергетика, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Иқтисодиётларимизнинг “бир-бирини тўлдириши” тамойили асосида саноат ва агро кооперациялари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.

    Масалан, Қирғизистон билан ҳамкорлик натижасида сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 баробар ва қўшма корхоналар сони 8 баробар ошди.

    Хусусан, тўқимачилик, автомобилсозлик, геология, кимё саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, чорвачилик каби йўналишларда биргаликда катта-катта лойиҳалар бошланди.

    Буларнинг барчаси 2021 йилда ташкил этилган Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда. “Қамбарота ГЭС-1” ва “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳалари бўйича ҳам ишлар жадал давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates