Марказий Осиёнинг уч давлати Халқаро меморандумга қўшилди

    Яшил сайёра 13 феврал 2024 1465

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Африка ва Евроосиёда кўчманчи йиртқич қушларни сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўшилди.

    Меморандум 11 февралда CMS COP14 «Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик» сессияси доирасида имзоланди.

    Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Қирғизистон Республикаси табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоев, Қозоғистон экология ва табиат ресурслари вазири ўринбосари Нуркен Шарбиевлар имзолашди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    «Мазкур меморандум кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришни кўзда тутади. Бу эса кўчманчи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва бу орқали биохилма-хилликни сақлашга имкон яратади. Қолаверса, Марказий Осиё давлатларининг бу борадаги бирдамлигини мустаҳкамлайди», — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Маълумот учун: мазкур меморандум ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ тузилган халқаро шартномадир. Ўзаро англашув меморандумини имзолаган давлатлар йиртқич ҳайвонлар турларини бутун тарқалиш зонасида қулай сақлаш мақомига эришиш ва уларнинг камайишига йўл қўймаслик учун мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ва ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини оладилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates