Жорий йил 16 апрелда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги тадбиркорлар уюшмаси раиси Лю Ю бошчилигидаги тадбиркорлар ва бизнес вакилларидан иборат делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 26 февралдан 1 мартгача Найробида (Кения) бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Атроф-муҳит ассамблеясининг (UNEA-6) 6-сессияси очилишида иштирок этяпти.
Жорий йил 21 февралда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва БАА Халқаро биошўрланган қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори доктор Тарифа Ал Зааби ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йил 16 февралда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ташриф буюрди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Биологик хилма-хиллик ҳақидаги конвенция ижрочи котиби Дэвид Купер билан учрашди.
CMS COP14 доирасида Самарқандда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича глобал ҳамкорлик (GPEC) янги лойиҳасининг ишга туширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йил 13 февралда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Глобал экологик фонд (GEF) раҳбари Карлос Родригес ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов CMS COP14 матбуот анжуманида маълум қилди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Африка ва Евроосиёда кўчманчи йиртқич қушларни сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўшилди.
Самарқандда бўлиб ўтаётган COP14 халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ўринбосари ва ташкилотнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.