Март ойида энг арзон ош Наманган вилоятида — бир порция си 19 900 сўмдан сотилган

    Давлат статистика агентлиги 2024 йилнинг март ойи учун палов индексини эълон қилди.

    Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порция си 30 200 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (28 600 сўм) ва Хоразм (27 200 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порция си 19 900 сўмдан сотилган.

    Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порция си учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:

    • Қорақалпоғистон Республикаси – 24 300 сўм;
    • Андижон вилояти – 24 400 сўм;
    • Бухоро вилояти – 28 600 сўм;
    • Жиззах вилояти – 25 600 сўм;
    • Қашқадарё вилояти – 27 700 сўм;
    • Навоий вилояти – 24 200 сўм;
    • Наманган вилояти – 19 900 сўм;
    • Самарқанд вилояти – 27 000 сўм;
    • Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;
    • Сирдарё вилояти – 23 000 сўм;
    • Тошкент вилояти – 25 000 сўм;
    • Фарғона вилояти – 21 600 сўм;
    • Хоразм вилояти – 27 200 сўм;
    • Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.