Март ойининг сўнги кунлари ва апрель ойида қандай об-ҳаво кутилади?

    Мамлакатимизда 30 март 2023 1207

    Ўтган йили март ойи аномал нам бўлган эди, бу йил март ойи эса нисбатан қуруқ бўлди.

    Республиканинг бир қатор вилоятларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ўтган йили март ойидаги ёғингарчилик метеорологик кузатувларнинг бутун қатори учун рекордли бўлди. Бу йили март ойида эса ёғингарчилик миқдори одатдагидан кам бўлди.

    Одатда, Ўзбекистонда апрель ойида ёғингарчиликнинг сезиларли миқдори ёғади. Республиканинг шимолида, чекка жанубида ва чўл ҳудудларида ой учун ўртача ёмғирли кунлар сони 5 кундан 8 кунгача, тоғларга яқин жойларда ёғингарчилик 9-13 кунгача кузатилади.

    Бу йил, апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз кўп бўлади. Ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. 1 апрель куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли бўлади, кундузги ҳарорат март ойининг охирги кунлари каби 22-27о атрофида, яъни меъёрдан 5-8о га юқори бўлади.

    2-7 апрель кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол шиддатли кучайиши билан қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати ёмғир пайтида 5-7о га пасаяди. Апрель ойининг биринчи ўн кунлиги охирида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

    Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 7-12о дан 12-17о гача, кундуз кунлари 20-25о дан 27-32о гача ўзгариб туриши кутилмоқда.

    Баҳорда ва хусусан, апрель ойида об-ҳаво баъзан жуда «кутилмаган ҳодисалар» совуқлар, кучли жала ёмғирлар, момақалдироқ пайтида тез-тез содир бўладиган қасирғалар, дўл олиб келади. Кучли жала ёмғирлар тоғолди ҳудудларда ҳалокатли сел-сув тошқинларига олиб келиши мумкин. Баланд тоғларда ҳали ҳам қор кўчкиси хавфи сақланиб туради, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates