Машина учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилди

    Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.Наврўзбоева Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига “Автоҳамкор 0 фоиз” МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб, шикоят ариза билан мурожаат қилди.

    Аризада 2019 йил 9 декабрь куни “Автоҳамкор 0 фоиз” МЧЖдан муддатли тўлов асосида 5 ой муддатда “Nexia-3 Ак” олиш мақсадида 7 миллион 519 минг сўм миқдорида бошланғич тўловни амалга оширгани айтилган. Лекин карантин сабабли машина ўз вақтида етиб бормаган, орадан бир ярим йил ўтишига қарамай бир неча маротаба МЧЖга мурожаат қилган бўлсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.

    Мазкур мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, “Автоҳамкор 0 фоиз” МЧЖ томонидан истеъмолчига 7 миллион 519 минг сўм маблағ қайтарилишига эришилди.

    Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда ҳам Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқарога кўмак берди.

    Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро С.Э. Наманган шаҳрида жойлашган “Технопарк” савдо мажмуасидан 3 миллион 724 минг сўм эвазига “Noutbook” (Laptop) сотиб олган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан унда турли нуқсонлар борлиги маълум бўлган. Бу борада савдо марказига бир неча маротаба мурожаат этишига қарамай, турли баҳоналар билан уни алмаштириб беришдан бош тортган.

    Мурожаат ўрганилиши натижасида, нуқсонли товар тадбиркор томонидан сифатли таъмирлаб берилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates