Учрашувда «Киберхавфсизлик», «Рақамли инфратузилма ва рақамли тўловлар» ҳамда «Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш» йўналишларида ишлаб чиқилган таклифлар ижроси юзасидан кўриладиган навбатдаги қадамлар муҳокама этилди.
Хусусан, ушбу йўналишларда Марказий банк, Mastercard ва тижорат банклари мутахассислари билан биргаликда қонунчиликни такомиллаштириш, малака ошириш бўйича амалий семинарлар ташкиллаштириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай хизматларни жорий этиш борасида қўшма тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.









