Матбуот котиблари ҳамда ОАВ ходимлари Озарбайжонда тажриба алмашмоқда

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси асосида қатор давлат органлари Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тажриба алмашиш ва соҳадаги янгиланишларни ўрганиш мақсадида Озарбайжонда бўлиб туришибди.

    Боку шаҳрида Озарбайжоннинг Медиани ривожлантириш агентлигида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари ҳамда тажриба алмашиш тадбирлари иштирокчилари билан учрашув ўтказилди.

    Маълумот учун: мазкур учрашув Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида медиа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “Йўл харитаси”да белгиланган ўзаро ташрифлар ва медиа-турлар доирасида ташкил этилди.

    Учрашувда Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директори ўринбосари Натиқ Маммедли ўзбекистонлик ҳамкасбларнинг ташрифидан мамнунлигини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик нафақат иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий, шу жумладан, ахборот соҳасида ҳам самарали кенгайиб бораётганини қайд этди.

    Икки давлатда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларни глобал ахборот бозорида холис ва тезкор ёритилишида медиа ва рақамли ахборот соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

    Шунингдек, учрашувда томонлар “Йўл харитаси” доирасида тажриба ва ресурслар алмашинувини мунтазам йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни конструктив амалга ошириш ҳамда журналистлар ва коммуникация соҳасидаги мутахассисларнинг касбий малакаларини ошириш икки мамлакат аҳолисида медиасаводхонлик ва информацион иммунитетни ҳосил қилиш ва шакллантиришга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлашди.

    Мулоқот давомида бу каби ташрифлар икки мамлакат медиа соҳаси ва ахборот сиёсатидаги яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

    Ўзбекистонлик иштирокчилар Озарбайжонда ахборот ва медиа соҳасида қўлланилаётган тизимли ёндашув, айниқса, медиа субъектларини ривожлантириш ҳамда рақамли жараёнларни тезлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни юксак баҳоладилар.

    Маълумот ўрнида: ташриф дастурига мувофиқ, Ахборот хизмати раҳбарлари учун ўқув семинарлари ҳамда ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ўтказилиши кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates