Маймун чечаги аниқланган мамлактлар сони 103 тага етди — ЖССТ

    Саломатлик 5 ноябр 2022 904

    Энг ёмони, улардан 36 нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунёда маймун чечаги инфекциясининг тарқалиш кўлами ва беморлар сони ҳақида маълумот берилди.

    Унга кўра, эпидемия бошлангандан буён мазкур касаллик рўйхатга олинган мамлакатлар сони 103 тага етди. Жами 77,2 минг нафардан зиёд беморларга хасталик ташхиси қўйилди. Энг ёмони, улардан 36 нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    Маймун чечагини юқтирган энг кўп беморлар АҚШ, Бразилия, Испания, Франция, Буюк Британия, Германия, Колумбия, Перу, Мексика ва Канадада аниқланган.

    Шунга қарамай, ЖССТ мазкур эпидемияга қарши курашда маълум ютуқларга эришилганини баён этди. Жумладан, сўнгги ойда касалликнинг тарқалиш суръати бирмунча пасайгани ижобий ҳолат. Бироқ вазият тўлиқ изга тушмагунича хотиржамликка берилиб бўлмайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates