Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатлари бўйича дастлабки расмий маълумотларга кўра, 31 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Майоттада “Чидо” тўфони оқибатида жабрланганлар сони 1700 нафарга етгани, 20 киши ҳаётдан кўз юмни хабар қилинганди.
Тўфон Майоттада 14 декабрь куни содир бўлди, шамолнинг тезлиги сониясига 55 метрдан ошди. Ҳозирда тўфон тинган. Франция расмийлари оролдаги вазиятни “ҳалокатли” деб баҳоламоқда, деб хабар беради report.az.