Меҳмонхоналар янги сайёҳлик мавсумига тайёрми?

    Туризм 15 декабр 2021 1908

    Тошкентда отельерлар ва меҳмонхоналар раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

    Тадбир ташкилотчиси – Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида Меҳмондўстлик академияси бўлиб, у отельер ва рестораторларнинг ходимларини ўқитиш, танлаш ва корхоналарга жойлаштириш борасида ишончли ҳамкордир.

    Семинарнинг асосий мақсади туристик мавсумга тайёрланишдан иборат. Дастурдан меҳмонхона бошқаруви, ходимларни бошқариш, янги сифат стандарти ва тизимларини такомиллаштириш, сотувлар ҳажмини ошириш учун креатив ёндашувлардан фойдаланиш борасидаги тақдимот ва маҳорат дарслари ўрин олган.

    Меҳмондўстлик академиясининг ижрочи директори халқаро стандартларга мос равишда меҳмонхона ва ресторан бизнеси мутахассисларининг касбий ва шахсий салоҳиятини ошириш бўйича асосий мақсад ва вазифалар, шунингдек, кадрларни муваффақиятли тайёрлаш бўйича тақдимот ўтказди.

    Семинарда замонавий меҳмонхона ва унинг бошқарув тизими қандай бўлиши кераклиги, меҳмонлар оқимини кўпайтириш учун концепцияни қандай танлаш кераклиги ҳақида сўз юритилди. Меҳмонхона ходимларининг профессионаллигига ҳам эътибор қаратилди. «Хизмат кўрсатиш соҳасида маҳорат ва сифат» мавзусидаги маълумот барча тингловчиларга тақдим этилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates