«Мен фойдаланаётган кенг имкониятлардан тенгдошларим ҳам фойдаланишини истайман!”

    Таълим 13 январ 2021 2532

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга ўз лойиҳасини тақдим қилган Самарқанд шаҳридаги 50-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Назира Давронининг бугун олдига қўйган мақсади ана шундай.

    Назира болаликдан барча фанларни пухта ўзлаштириб, айниқса, инглиз тилини мукаммал ўрганишга интилди. Албатта, бу борада ота-онасининг қўллаб-қувватлаши, устозларининг берган сабоғи унинг кейинги муваффақиятларига қанот бағишлади.

    Назира Даврони сўнгги бир неча йилдан буён нуфузли хорижий университетларнинг талабаликка қабул қилиш имтиёзлари билан танишиб келади. Бу борада қўйилган талабларга кўра келгусидаги мақсадлари, ғоя ва таклифлари ифодаланган инглиз тилидаги иншо ва мақолаларини юбориб, ОТМларнинг малакали мутахассислари билан фикр алмашиб келди.

    Унинг нуфузли хорижий олий таълим муассасасида ўқиб, юқори малака ва тажриба тўплаб, келгусида мамлакатимизда соҳалар ривожига ўз ҳиссасини қўшиш, тенгдошларини яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун кўмаклашиш бўйича ташаббуслари, билим олишга чанқоқлиги, теран фикрлаши хорижий мутахассислар томонидан эътироф этилди. У АҚШнинг Колумбия университетига муддатидан олдин имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

    Тақдимотда Назира ўзи яратган дастур, яъни ёшлардан фақатгина билим ва интилиш талаб қилинадиган мана шундай имкониятлардан фойдаланиш бўйича тенгдошларига кўмаклашиш, хорижий олий таълим муассасалари ва улардаги имтиёзлар, бундай ОТМларга ўқишга киришнинг талабларини кенг тарғиб этувчи интернет тармоғида “First2College” дастури ҳақида маълумот берди. Уни кенг миқёсда амалга ошириш бўйича амалий ёрдам зарурлигини билдирди.

    Халқ таълими вазири Ш.Шерматов лойиҳани юқори баҳолаб, ўзининг қўшимча таклифларини билдирди. Назиранинг лойиҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, амалга оширилишида ёрдам берилишини таъкидлади.

    Вазир Назира Давронининг илғор ташаббусини эътироф этиб, унга миннатдорлик билдирди.

    Самарқанд вилояти халқ таълими

    бошқармаси ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates