МИБ огоҳлантиради: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар (фуқароларга қарздорлик, чеклов ва бошқалар) SMS шаклида боради

    Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан Мажбурий ижро бюроси Telegram ижтимоий тармоғи орқали қарзи борлиги ва уни пластик карточкаси орқали тўлаши мумкинлиги тўғрисида ҳақида хабарлар келмоқда.

    Айнан, шу масалада МИБ Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов билан боғландик.

    Интернет хавфсизлиги бугунги рақамли дунёда муҳокама қилинадиган муҳим мавзудир. Онлайн маълумотлар ва хизматларга бемалол кириш имкони билан, киберхавфсизлик ва онлайн фирибгарлик билан боғлиқ янги таҳдидлар ҳам пайдо бўлади.

    Киберхавфсизлик - бу компютер тизимлари, тармоқлари, дастурлари ва маълумотларини рақамли ҳужумлардан ҳимоя қилиш амалиётидир. Бу хавфсизлик чоралари, сиёсатни ишлаб чиқиш ва маълумотлар бузилиши, идентификатсия ўғирланиши ва бошқа кибер таҳдидларнинг олдини олиш демакдир.

    Интернетдан фирибгарлик, сохта веб-сайтлар, кибер товламачилик ва бошқалар каби фирибгарлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиш ҳисобланади. Ушбу ҳужумлар ҳам алоҳида фойдаланувчиларга, ҳам ташкилотларга қаратилган бўлиши мумкин.

    Мажбурий ижро бюроси томонидан аниқланишича, бундай киберҳужумлар ижро ҳужжатларига асосан қарздор бўлган шахсларга нисбатан ҳам амалга оширилмоқда.

    Кўриб турганингиздек, ушбу ҳолатда фуқаронинг “Telegram” мессенджеридаги шахсий хабарларига шахсий телефон рақамидан мана бу кўринишдаги фейк хабар келиб тушади. Эътибор қилсангиз, хабарда қарздорлик мавжудлиги ҳамда илова қилинган “MIBuz” номли дастурни юклаб олишингиз шартлиги, акс ҳолда қарздорлик яна ошиб кетиши ҳақида сўз боради.

    Мажбурий ижро бюроси шуни маълум қиладики, қарздорлик тўғриси хабарлар қарздорларга фақатгина SMS хабар орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан юборилади.

    Бундан ташқари Бюронинг расмий дастурий воситалари “Playmarket” ва “AppStore” расмий онлайн иловалар дўконларидан ёки Бюронинг расмий веб-сайти www.mib.uz жойлаштирилган ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

    Шу билан бирга, ҳар бир қарздорликни Бюронинг расмий веб-сайти орқали текшириш имкониятлари мавжуд.

    Огоҳ бўлинг ! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди.

    Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга таълуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.

    Эслатиб ўтаман, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Мажбурий ижро бюросининг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг “1107” қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

    Киберфирибгарликка қарши курашишнинг энг самарали йўли албатта бу фуқароларимизнинг ҳуқуқий ёки молиявий саводхонлиги ҳисобланади.

    Ҳозирда, бу каби фирибгарлар ишонувчан ва содда фуқароларимизни чалғитиб, ўз тузоғига туширишга ҳаракат қилишмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates