Одам ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 3 йилга «кесилди»

    Зоминда одам ўлимига сабаб бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Маълумотларга қараганда, Жиззах вилоятида киракашлик қилиб юрган Nexia ҳайдовчиси шу йилнинг 7 январь куни Зомин туманида қарз ундириш ташвишида юрган танишларини манзилига олиб борган. Йўлда қирлик жойда тўхтаб, йўловчилар спиртли ичимликлар истеъмол қилишади. Ҳайдовчи эса вақт ўтказиш учун машинада телефон билан андармон бўлади. Орадан кўп ўтмай ҳайдовчига кимдир қўнғироқ қилади ва у жаҳл устида машинани орқага ҳайдайди. Оқибатда машинанинг орқа томонида ерда ётган йўловчининг бош қисмини жароҳатлайди. Ҳайдовчи унга ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан қочиб кетади.

    Орадан кўп ўтмай ҳайдовчи воқеа жойида қолган йўловчига қўнғироқ қилиб, жабрланувчини биров сўраса «Биз уни бекатда қолдиргандик» деб айтишини тайинлайди. Аммо жиноятчининг ҳийласи иш бермайди. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят тез орада фош этилади.

    Хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Зомин тумани судида ҳайдовчи эътиборсизлиги ортидан бир инсон ҳаётига зомин бўлганини, унга тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан қочиб кетганини, қилмишини яширишга уринганини тан олган ва кечирим сўраган.

    Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми ва 117 моддаси иккинчи қисми билан айбдор деб топди. Жиноятчи 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates