Милан ярим тундан кейин музқаймоқ сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда

    Шаҳар маъмуриятига миланликлардан тунда яхши ухлашлари учун чора кўришни сўраган юзлаб хабарлар келиб тушди.

    Италиянинг Милан шаҳри маъмурлари шаҳарнинг баъзи ҳудудларида ярим тундан кейин олиб кетиладиган озиқ-овқат сотишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Хусусан, тақиқ музқаймоққа ҳам тегишли бўлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

    Тақиқ “дўстлик ва ўйин-кулги, аҳоли тинчлиги ва соғлиғи, шунингдек, иш билан таъминловчи савдогарлар ва тадбиркорларнинг эркин иқтисодий фаолияти ўртасидаги мувозанатни таъминлайди”, деб тушунтирди шаҳар ҳокимининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари Марко Гранелли.

    Расмийнинг таъкидлашича, ярим тундан кейин олиб кетилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқи ҳар куни 17 майдан 4 ноябргача шаҳарнинг энг гавжум жойларида амал қилади.

    Кўча сотувчилари эса ҳар куни соат 20.00 дан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади.

    Бундан ташқари, бар ва ресторанлардан ҳам иш кунлари соат 00.30 дан ва дам олиш кунлари соат 1.30 дан очиқ майдонларини ёпишлари талаб қилинади, деб хабар беради korrespondent.net.

    Нашрнинг таъкидлашича, тунда музқаймоқ учун йиғилиш Италия маданиятининг “шундай ажралмас” қисми бўлиб, уни тақиқлаш эҳтимоли кўпчилик учун маъқул бўлмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates