«Италия-Ўзбекистон илғор муҳандислик маркази» очилди

    Биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузурида «Италия-Ўзбекистон илғор муҳандислик маркази»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ушбу марказ Италиядаги илғор ва инновацион технологияларни узлуксиз жорий этиш орқали Ўзбекистонда машинасозлик, тўқимачилик, машинасозлик, чармсозлик соҳаларида ишлаб чиқариш майдонларини кенгайтириш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш, тажриба лойиҳалари, ихтисослаштирилган маълумотларни тарқатиш, икки давлатларнинг хусусий секторини жалб қилган ҳолда кўзда тутилган тармоқларда Италия-Ўзбекистон сармоялари ва қўшма корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун инфратузилма ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

    Марказда талабалар энг замонавий моддий-техник базада амалий тажрибаларини мунтазам шакллантириб боради.

    Шунингдек, ёшлар экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда иштирок этиш ҳамда илмий-инновацион тадқиқот ишлари олиб борган ҳолда касбий кўникмаларини ҳам янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишади.

    Марказ мамлакатимиздаги текстел, чармсаноат ва машинасозлик йўналишлари бўйича фаолият юритувчи корхоналарнинг муаммоларини ўрганади ва уларга ечим топишда амалий кўмаклашади.

    Марказ мамлакатимиздаги текстел, чармсаноат ва машинасозлик йўналишлари бўйича фаолият юритувчи корхоналарнинг муаммоларини ўрганади ва уларга ечим топишда амалий кўмаклашади. Шунингдек, марказ ёрдамида юқори малакаИи кадрлар тайёрлаб борилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates