Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари Италиядаги нуфузли халқаро кўргазмаларда намойиш этилди

    Бизнес 23 сентябр 2024 303

    Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари Италиядаги нуфузли халқаро кўргазмаларда намойиш этилди

    Шу йил 17-19 сентябрь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва 10 дан зиёд маҳаллий корхона вакилларининг янги турдаги маҳсулотлари нуфузли “Simac Tanning Tech 2024” ва “Lineapelle” халқаро чарм-пойабзал саноати кўргазмаларида намойиш этилди.

    Мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тадбир ташкилотчиси — Италиянинг “Assomac” пойабзал, чарм ва атторлик уюшмаси раҳбари Агостино Аполито билан самарали музокаралар ўтказилди.

    “Assomac” уюшмаси мамлакатимизнинг чарм-пойабзал соҳасида мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, технологларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, маҳсулотларни сертификатлаш ҳамда ўзаро савдони ривожлантириш масалаларида “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Мулоқот чоғида Италия технологияларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган “Сервис маркази”ни очиш ва маҳаллий мутахассисларни ўқитиш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, ушбу кўргазма доирасида маҳаллий корхоналаримиз Италия, Испания, Португалия, Венгрия, Индонезия, Ҳиндистон, Туркия ва Эрон компаниялари билан музокаралар олиб бориб, экспорт ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни имзоладилар.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, 1973 йилда илк бор ўтказилган “Simac Tanning Tech 2024” ва “Lineapelle” халқаро чарм-пойабзал саноати кўргазмалари бугунги кунга келиб ҳар йили 300 дан зиёд Италия ва хорижнинг нуфузли чарм, атторлик ва пойабзал саноати компанияларини ўзида жамлайди. Унда технологик инновациялар, дизайнерлик ғоялари, чарм-пойабзал ва бошқа турдаги маҳсулотлар намойиш этилади, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates