Миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталари абадийдир

    Мамлакатимизда 3 сентябр 2021 1578

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги «Нукус» маҳалласида «Уч авлод учрашуви» тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирга келган меҳмонлар, юртимизнинг келажаги бўлган серғайрат ёшларимиз, меҳнат фахрийлари – бутун онгли ҳаётини эл-юрт учун бахшида қилган азиз инсонлар бугун давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган муносиб шароитлардан миннатдор бўлиб, тинч ва осуда оилалари бағрида кексалик гаштини суришмоқда. Тумандаги «Саримой» ва «Нукус» маҳаллаларида яшаётган ўзбек ва туркман миллатига мансуб аҳоли тинч ва фаровон ҳаётлари ҳақида шукроналик туйғуларини эзгу сўзлари, дуою маслаҳатларида намоён этдилар.

    Юз бераётган ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ва яратувчилик жараёнлари суръати элдошларимизни янги марралар сари руҳлантиряпти. Ислоҳотлар самарасини ўз тақдирида, кундалик ҳаётида кўраётган ҳар бир юртдошимиз қалбида бугунидан рози бўлиш, эртанги кунга мустаҳкам ишонч туйғуси мужассам. Зеро, инсон манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланадиган юртимизда ислоҳотлардан кўзда тутилган бош мақсад ҳам ана шу. Халқ манфаати, одамларни ҳаётдан рози қилиш – доимо фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолаверади.

    Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, азиз фахрийларимизнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда – тикланиш замонларида қандай меҳнат қилганликлари, устлари юпун, қоринлари оч бўлсада кўнгиллари тўқ бўлиб, уруш қолдирган оғир асоратларни бартараф қилиш мақсадидаги жасоратли хизматларини бугунги ва келгуси авлод ҳеч қачон унутмайди.

    Бу авлод елкасига тушган синовларни мардонавор енгиб ўтган, ўз номини юртимиз тарихига муҳрлаган.

    Ўрта авлод вакиллари зиммасига мустақилликни қўлга киритган мамлакатимиз шон-шуҳрати учун бор куч-қувватларини бермоқ вазифасининг тушганини ҳам биламиз. Улар мустақиллигимизни авайлаб асраб кейинги авлодга етказишни мақсад қилган.

    Ўсиб-униб келаётган ёш авлод келажагимиз пойдеворидир. Улар кекса ва ўрта авлод вакилларидан ўрнак олиб, комил инсонлар бўлиб етишади. Ватанимизнинг бутунжаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллашида бу учала авлоднинг ҳам ўрни беқиёс. Мана шундай тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши юртимиздаги барча миллат вакиллари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаши билан бирга улар ўртасидаги меҳр-оқибат, меҳмондўстлик ва қардошлик ришталарини янада маҳкамроқ боғлайди.

    Гулноза Собирова, Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти Тупроққалъа туман бўлими мутахассиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates