"Миллион" жамоаси сардорининг отаси нега жиноий жавобгарликка тортилгани очиқланди

    "Миллион" жамоаси сардори Д.Қ. ижтимоий тармоқлар орқали отаси Р.Қ.нинг жиноий жавобгарликка тортилгани юзасидан ўзининг норозилигини билдирганди.

    Бош прокуратура ушбу масалага аниқлик киритди.

    Таъкидланишича, 2023 йил декабрь ойида ишчи гуруҳ томонидан Р.Қ. раҳбарлик қилаётган Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхонада назорат тадбири ўтказилган. Тадбир давомида меҳмонхонанинг 4 та иситиш қозони 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 18 октябрга қадар газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Туман газ таъминоти идораси билан шартнома тузилмаган, газ ҳисоблагич эса газ идорасидан рўйхатдан ўтказилмаган. Шу орқали жами 907.558 куб метр миқдордаги 344 млн 872 минг сўмлик табиий газдан яширин равишда фойдаланиб келинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Яккасарой туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2023 йил 22 декабрь куни Р.Қ.га Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилинган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.

    Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 27 март кунги ҳукмига кўра, Р.Қ Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шартли равишда 1 йил синов муддати белгиланган.

    Жиноят иши доирасида аниқланган 344 млн 872 минг сўмлик моддий зарар “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали фойдасига ундирилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates