Тормози носоз юк машинаси еттита енгил транспорт воситасини йўлдан чиқарди

    Шу йилнинг 1 октябр, сешанба куни Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобил йўлининг 42 километирида «КамАЗ» юк транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    Вилоят ИИБ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, юк машинасининг тормоз қисмида носозлик юзага келганлиги сабаб, у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган еттита енгил транспорт воситасининг ортидан келиб урилган.

    Ҳодисада тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмаган.

    Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates