“2 октябрь куни Москва вақти билан соат 01:20 да 3842 (S16E16) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 31 дақиқа давом этган Х7.1 чақнаши аниқланди”, дейилади хабарда.
2019 йил декабрь ойида бошланган жорий циклдаги янада кучлироқ чақнаш фақат бир марта – 2024 йил 14 майда содир бўлган. У Х8.7 деб баҳоланди, 2017 йилдан бери бундай ҳодиса содир бўлмади.
Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлимининг Қуёш-ер физикаси институти сайтидаги маълумотларга кўра, чақнаш Қуёш дискининг деярли марказида, Ерга максимал таъсир қиладиган ҳудудда содир бўлди.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал А0.0 даражаси Ер орбитасидаги 1 квадрат метр учун 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг эмиссияси билан бирга келади, булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.