Миллий либослар – миллат кўзгуси

    Маданият 28 сентябр 2023 6001

    Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган "Хон атлас" фестивали Урганч давлат университети ҳам юқори кайфиятда, байрамона руҳда давом этяпти.

    Унинг доирасида ўтказилган “Миллий либослар – миллат кўзгуси” мавзусида анжуманга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, сенатор Фароғат Саъдуллаева, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуратова, шоира Сайёра Самандаровалар меҳмон бўлди.

    Университетнинг аёл профессор-ўқитувчилари ва талаба-қизлари миллийлигимизни ўзида акс этган атлас, адрас либосларида иштирок этишди.

    Анжуманни университет ректори Бахром Абдуллаев кириш сўзи билан очиб, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ушбу фестиваль билан барчани самимий қутлади. Аазалий қадриятларимизни ўзида ифода этган ушбу гўзал матолар миллий бойлигимиз саналиши, унда халқимизнинг шонли ўтмиши, қадимий анъаналари ва ўзига хос хусусиятлари мужассамлиги, бугунги кунда хонатлас бутун дунёда ўз мухлисларига эгалиги, ундаги ёрқин ранглар ва такрорланмас нақшлар кишига хуш кайфият бағишлаши, мафтун этиши эътироф этилди.

    Ҳақиқатан, миллий либослар халқнинг асрий анъаналарини мужассам ва тараннум этган муҳим восита ҳисобланади. Дунё халқлари аждодларидан мерос бўлиб қолган миллий кўриниш, анъаналарни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратади. Халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, миллий қадриятларимиз том маънода миллий матоларимизда ўз ифодасини топиб келаётгани билан янада қадрли ва аҳамиятлидир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates