Минск шаҳрида I Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим  форуми бўлиб ўтди

    2024 йилнинг 7-9 февраль кунлари Беларусь Республикаси давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко томонидан мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда, жумладан, олий ва профессионал таълим соҳасида ўзаро манфаатли алоқалар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги ва зарурлигини қайд этилганди. Биринчи Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим  форуми айни келишувларнинг амалий натижаси бўлди. 

    Икки давлатнинг тегишли вазирликлари, олий ўқув юртлари ва коллежларининг масъул ходимларидан 80 нафардан ортиқ иштирокчи ушбу кенг кўламли тадбирда иштирок этди. Хусусан, республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, техникумлар) директорлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари қатнашди.

    Профессионал таълимни ривожлантириш бўйича яқин алоқаларни ўрнатиш, мутахассислар ўртасида билим алмашиш, профессионал таълим соҳасидаги Беларуснинг энг яхши ишланмалари билан бевосита танишиш имкониятини беради. Шунингдек, профессионал таълим тизимини янада ривожлантириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформаси яратилади.

    Форумда 50 га яқин ҳужжат имзоланди. Форум натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 14 та инновацион туманида Беларусь тажрибаси асосида электротехника ва қайта тикланувчи энергетика, қурилиш ва коммунал хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат технологиялари, машинасозлик ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассисликлари бўйича янги таълим дастурларини жорий этишга келишилди. Бунда Беларуснинг ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича илғор тажрибаси асосида “Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори”ни такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

    Беларусда яратилган 30 номдаги замонавий дарслик ва ўқув қўлланмаларни Ўзбекистон профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этилади. Беларуснинг йирик ва юқори технологик корхоналарида Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасаларида тегишли таълим дастурлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар амалиётини ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг стажировкаларини ташкил қилинади.

    Шунингдек, Беларуснинг компетенция марказларини ташкил этиш бўйича тажрибаси асосида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида илғор профессионал тайёргарлик марказларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди. Бунда Беларуснинг етакчи профессионал таълим муассасаларини илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этиладиган Ўзбекистоннинг 14 та профессионал таълим муассасаларига услубий ёрдам кўрсатиш учун бириктирилади ҳамда уларнинг бошқарув ва педагог кадрларини жалб қилинади.

    Илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этиши режалаштирилган профессионал таълим муассасаларининг 28 нафар бошқарув ва педагог кадрлари 2+2 схемаси бўйича (Ўзбекистонда 2 ҳафта ва Беларусда 2 ҳафта) малакасини ошириш бўйича дастур ишга туширилади. Беларусь олий ва профессионал таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича тажрибасини ўрганиб, мамлакатимизда қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

    Олий таълим муассасалари талабаларини Беларуснинг талабалар отрядларида иштирок этишини йўлга қўйиб, уларнинг йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш эса бўлажак мутахассисларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, талабалар ўртасида дўстлик ришталари шакллантириш имконини яратади. Бунда талабалар отрядларида иштирок этганларга касбий разряд олиш имконияти берилади.

    Икки мамлакат етакчи олим ва тадқиқотчилари ўртасида илмий-технологик консорциум ташкил этиб, Ўзбекистон-Беларусь қўшма илмий ва мақсадли лойиҳалар танловини ўтказиш ҳамда умумий қиймати 20 миллиард сўм миқдоридаги жами 20 та лойиҳаларни, шу жумладан профессионал таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳам муҳимдир. Шунингдек, муҳандислик-техника соҳаси бўйича 40 нафар профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларни Беларусь илмий ва олий таълим муассасаларида танлов орқали стажировкаларини ташкил этилади.

    Бундан ташқари, олий маълумотли ва ўрта бўғин кадрлар тайёрлашда фуқаролик ва ватанпарварлик тарбия жараёнлари бўйича тажриба алмашилади.

    Форум доирасида иштирокчилар академик М.С.Висоцкий номли Минск давлат автомеханика коллежи, Волма экотехнопарки ва бошқа профессионал таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates