Минскда «Халқ хотираси муқаддасдир» номли Беларус-Ўзбекистон қўшма кўргазмаси очилди

    Маданият 17 январ 2023 1529

    2023 йил 17 январда Беларуссия Улуғ Ватан уруши тарихи давлат музейида «Халқ хотираси муқаддасдир» вақтинчалик кўргазмаси очилди.

    Ушбу лойиҳа Беларуссия Улуғ Ватан уруши тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Республикасининг Беларус Республикасидаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзархив» агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган. Бунда ўзбек халқининг Улуғ Ватан уруши йилларида фашизм устидан қозонилган умумий Ғалабага қўшган ҳиссаси «Ўзархив» агентлиги суратларида очиб берилган.

    Урушнинг дастлабки кунлариданоқ бутун республика бўйлаб аҳоли душманни мағлуб этиш учун бор кучини беришга тайёрлигини билдирган митинглар бўлиб ўтди. Урушда Ўзбекистоннинг 2 миллионга яқин аҳолиси қатнашди, 538 мингдан ортиқ киши фронтдан қайтмади, 158 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолди.

    Уларнинг жанговар жасорати юқори баҳоланди. Минглаб ўзбекистонликлар орден ва медаллар билан тақдирланган, 300 дан ортиқ киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Фронт ортидаги фидокорона меҳнат уруш тарихи шонли саҳифаларидан ўрин олган. Ўзбекистон фронтга пахта, ғалла, картошка, сабзавот, мева, гўшт, жун етказиб берди. Республика аҳолиси танклар ва самолётлар қуриш учун маблағ йиғди. Бу ерда эвакуация қилинган корхоналар қабул қилинди ва кўплаб ҳарбий госпиталлар жойлаштирилди. Ўзбекистон кўплаб инсонлар, жумладан, олимлар, ёзувчилар учун меҳмондўст уйга айланган.

    Улуғ Ватан уруши тарихи Беларус давлат музейи материалларида Ўзбекистон ўғлонларининг Беларус заминидаги оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Асирлик миллионлар фожиаси эди. 1941 йил июнь ойида Минск райони Масюковщина қишлоғи яқинида гитлерчилар ҳарбий асирлари учун 352-сонли Шталаг лагерини қурди. 1944 йил июлигача бўлган даврда бу ерда 80 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. «Абадий хотира сизларга, совет халқи ўғиллари» китобида баён қилинишча, ушбу лагерь қурбонлари орасида 40 нафар Ўзбекистонлик ҳам бўлган. Белоруссия партизанларининг 11 фоизи 1941 йил ёзида мудофаа жангларида қатнашган, аммо асир тушган ёки қуршовда қолган Қизил Армия аскарларидир. Уларнинг асирликдан қутулганлари, қамалдан чиқа олганлари кейинчалик халқ қасоскорлари сафига қўшилди. Шундай қилиб, Минск областидаги Разгром бригадасининг «Искра» партизан отрядида 15 миллат вакиллари жанг қилди. Улар орасида қўпорувчи гуруҳ қўмондони ўзбекистонлик Ғантой Тошниязов ҳам бор эди. 1944 йилда у душман эшелонини портлатишда вафот этди.

    Ўзбек ва беларусь халқлари беларусь партизанлари сафида ўзбекистонлик Мамадали Топволдиев жанг қилганидан фахрланади. У 1941 йил ёзида Белоруссия ҳудудидаги мудофаа жангларида қатнашган, Борисов районида асирга тушган ва у ердан қочишга муваффақ бўлган. Мамадали Могилев областининг Круглянский районида қуролдош дўстининг онаси Анна Васильевна Рылькованинг уйида бошпана топди. Вақти келиб у «Чекист» бригадаси 5-партизан отрядининг разведка бўлими командири бўлди, кўприклар, йўлларни миналаш, душман эшелонларини йўқ қилиш бўйича кўплаб ҳарбий операцияларда иштирок этди. 1944 йилда Мамадали Топволдиевга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

    Вақтинчалик кўргазма 2023 йил 17 январдан 5 мартгача давом этади, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстилиги ижроия қўмитаси..

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates