Миришкорда Россиянинг йирик корхонаси иш бошлайди

    Лойиҳа ишга туширилгач, корхонада йилига минг дона трансформатор ишлаб чиқарилади. Шу ўринда 50 та иш ўрни яратилади.

    Жорий йилнинг 12 март куни Россия Федерациясининг йирик электр жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхонаси «Торум» директори Андрей Дейкало раҳбарлигидаги делегация вакиллари Миришкор туманида бўлиб, туманда янги лойиҳани бошлаш устида дастлабки келишувларга эришилганди.

    10 кВА гача бўлган трансформатор подстанциялари ва коммутатор электр жиҳозларининг сертификатланган ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган «Торум» корхонаси раҳбарлари навбатдаги ташриф билан Миришкор туманида бўлиб, туман ҳокими Шерали Санаев раҳбарлигидаги соҳа мутахассислари билан учрашдилар.

    Томонлар лойиҳалар устида келишувга эришиб, «Торум» Миришкор туманида ўзининг «Мир элтечника» қўшма корхонасини рўйхатдан ўтказди.

    Лойиҳа ишга туширилгач, корхонада йилига минг дона трансформатор ишлаб чиқарилади. Шу ўринда 50 та иш ўрни яратилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates