Миср компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради

    Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Мисрнинг «Nayl Shugar» компанияси мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

    Бўлиб ўтган музокаралар чоғида Миср компанияси томонидан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

    Томонлар мазкур истиқболли лойиҳа юзасидан инвестиция шартномасини имзолаш мақсадида ушбу ҳужжат матни, унда кўрсатиладиган муҳим бандлар ва келишувлар бўйича фикр алмашдилар.

    Шартнома лойиҳасини тегишли мутахассислар ва ҳуқуқшунослар томонидан ўрганиб чиқиш ва ягона келишувга эришиш мақсадида яқин кунларда қўшимча онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates