Янгийўлда машҳур брендлар остида кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади

    Янгийўл туманида “ZARA” ва “COLUMBIA” бренди остида текстил-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    Шу мақсадда, туман масъуллари умумий қиймати 25 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали, 2 та босқичдан иборат текстил-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш юзасидан Туркия давлатининг “Medex textile” корхонаси раҳбари Явуз Орхан билан учрашди.

    Дастлаб, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ишларини амалга ошириш лойиҳасини йўлга қўйишга келишиб олинди. 2-босқичда тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш борасидаги инвесторларнинг таклифлари муҳокама қилинди.

    — Мазкур лойиҳалар доирасида 500 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда йилиги 20-30 млн.доллар миқдорида экспортни амалга ошириш назарда тутилган дейди, турклар.

    Айтиш мумкин, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида туманда умумий қиймати 48,3 млн. доллари миқдорида 36 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1782 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

    Ушбу лойиҳаларнинг асосий қисми саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates