Миродилнинг янги ҳаёти янги хонадон остонасидан бошланди

    Вояга етиб ўз йўлини топишга уринаётган Миродилнинг ҳаётида бугун яна бир қувончли воқеа рўй берди — у давлатимиз томонидан берилган ва фақат ўзига тегишли бўлган шахсий уйига кўчиб ўтди.

    Миродил Эргашев 2002 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Туғилганига 15 кун бўлганида бахтсиз ҳодиса сабаб ота-онасидан эрта етим қолган. 15 ёшидан сартарошлик ҳунарини ўрганиб, ҳозирги вақтда кўплаб мижозларга эга уста-сартарош бўлиб етишди.

    Вояга етиб ўз йўлини топишга уринаётган Миродилнинг ҳаётида бугун яна бир қувончли воқеа рўй берди — у давлатимиз томонидан берилган ва фақат ўзига тегишли бўлган шахсий уйига кўчиб ўтди.

    Миродилнинг тоғаси ва васийси Абдувоҳид Очилов Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори асосида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой берилишини эшитдию, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилди.

    Вазирлик томонидан ушбу мурожаат алоҳида назоратга олиниб, тегишли вазирлик ва ташкилотлар, шунингдек Учтепа тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда қисқа муддатда ўрганиб чиқилди ҳамда Миродил Эргашевга пойтахтимизнинг Юнусобод тумани 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бир хонали хонадон ажратилди.

    Бир оила — катта жамиятнинг бўлаги. Давлатнинг ривожи ва тараққиёти жамиятнинг муҳим бўғини — оилаларнинг мустаҳкамлигига боғлиқдир. Бу борада 21 ёшли Миродилнинг янги ҳаёти ушбу хонадон остонасидан бошланди, деб айта оламиз.

    Маълумот учун: 2021 йилда 710 нафар (89,6 млрд сўм ажратилган), 2022-йилда 388 нафар (57 млрд сўм ажратилган) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланди. 2023 йилда 424 нафар бу каби болаларни уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу вазифалар ижроси тегишли ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич таъминланмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates