Миср инвесторлари билан 15 миллион долларлик шартномалар имзоланди

    Бизнес 21 феврал 2023 1230

    Миср Араб Республикасида Ўзбекистон-Миср бизнес форуми бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ҳукумати делегацияси таркибида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирок этиб, мазкур мамлакатнинг чарм-пойабзал компаниялари ва инвесторлар билан қатор музокаралар ўтказди.

    Унда «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда Мисрнинг «Al-Rowad» компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда сўнги йилларда юртимиз чармсаноатининг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвестицион муҳит, экспорт имкониятлар, хом ашё базаси тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек соҳага сармоя киритаётган хорижий инвесторларга тақдим этилаётган божхона, солиқ имтиёзлар, транспорт-логистика йўналишлари бўйича тақдимот ўтказилди.

    Маълумот ўрнида «Al-Rowad» компанияси 1920 йилда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида ташкил этилган. 95 йилдан кўпроқ вақт ва тўрт авлод давомида корхона буфало терисидан сифатли чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Юқори сифат, ишончли маҳсулот ва инновацияларни таклиф этадиган компаниянинг йиллик сотув ҳажми – 4 миллион долларни ташкил этади.

    Қайд этиш керак, бугунги кунга келиб, терини қайта ишлайдиган давлатлар қаторида икки давлат тенг мавқега эгадир. Миср Араб Республикасининг чарм маҳсулотлари ҳажмининг 80 фоизини бутун дунёга, жумладан, Италияга, Испания, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам бошқа бир қатор давлатларга экспорт қилиб келади.

    Миср Араб Республикасининг «BN Shaker» компанияси билан бўлиб ўтган музокараларда эса икки давлат сармоялари иштирокида мавсумий пойабзаллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш масаласи муҳокама этилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Африка давлатлари бозорига экспорт қилиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди.

    Эришиладиган ҳар бир келишув ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги элчихонаси ва хорижий ҳамкорлар билан барча чоралар кўриб борилади.

    Мисрда бўлиб ўтган бизнес форум доирасидаги мулоқотлар, B2B мулоқотларда мамлакатимизда чарм маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича жами 15 миллион долларлик 2 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Ушбу лойиҳаларни ўз вақтида бошлаш мақсадида «Al-Rowad» (10 миллион доллар) ва «BN Shaker» (5 миллион доллар) компаниялари билан ўзаро англашинув меморандуми имзолашга эришилди.

    Шунингдек,бугунги кунда, «Al-Rowad», «ARC Shoes», «Piel Color», «Zanoon Tannery», «Naser Hussien Tannery» ва «Hawk Tannery» компанияларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган жами қиймати 3,2 миллион долларлик чарм маҳсулотларини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди.

    Африка давлатлари орасида энг йирик савдо бозори ҳамда савдо-иқтисодий кўприк вазифасини ўтовчи Миср Ўзбекистон билан айнан чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғида манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга катта қизиқиш билдиряпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates