Мисрлик таниқли хонанда ва блогер Ўзбекистонга келди

    Мисрлик хонанда ва блогер Мустафо Абу Раваш ҳамда унинг ижодий ҳамкори Раша Н.М.Радва Ўзбекистонга келди.

    Ташрифдан мақсад юртимиз маданияти ва туризм салоҳиятини Миср давлатида кенг тарғиб этиш орқали Араб мамлакатларидан сайёҳлар оқимини оширишдир.

    "Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Мақсадим халқингизнинг турмуш тарзи билан танишиш, ўзим учун янгиликларни кашф қилиш, — деди Мустафо. — Ютуб орқали юртингизнинг об-ҳавоси, музейлари ҳақидаги қизиқарли видеоларни томоша қилгандим. Энди эса буларга ўз кўзим билан гувоҳ бўлмоқчиман. Таъкидлашим керакки, Ўзбекистоннинг об-ҳавоси, урф-одатлари, ва, айниқса, миллий таомлари ажойиб".

    Хабарда айтилишича, Мустафо Абу Раваш ва Раша Н.М.Радва Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби юртимизнинг диққатга сазовор қадимий ва тарихий масканларига саёҳат қилишади. Шунингдек, мисрлик хонанда Ўзбекистонда бир қатор видеоклиплар суратга олишни ҳам режалаштирган.

    Мисрлик блогерлар Ўзбекистоннинг ўзига хос иқлими, бой маданий меъроси, халқларимиз орасидаги ўхшаш урф-одатлар ва энг асосийси бир-бирини такрорламайдиган тўрт фаслга эга эканини алоҳида эътироф этди.

    Бундан ташқари, Мустафо Абу Раваш ва Раша Н.М.Радва ўзбекистонлик санъат соҳаси вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар билан келгусида кўплаб янги ижод намуналари яратишни ният қилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates