Мўғулистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожлантирилади

    Жорий йил 9 мартда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Баттсесег билан учрашди.

    Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг кейинги йилларда уч баробарга ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Томонлар жорий кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш учун қатор имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш бўйича Ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

    Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари таҳлил этилди. Қишлоқ хўжалиги, енгил ва электротехника саноати соҳаларида аниқ лойиҳа таклифларини ўзида мужассам этган Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастурнинг қабул қилиниши бу борадаги устувор ва биринчи даражали чора-тадбирлар сифатида белгиланди. Шу нуқтаи назардан томонлар Тошкент ва Улан-Батор шаҳарларида қўшма бизнес-форум ва кўргазмалар ўтказишга келишиб олдилар.

    Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисида Битим имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates